عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي لله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَا يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً، إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقًا رَضِيَ مِنْهَا آخَرَ» أَوْ قَالَ: «غَيْرَهُ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 1469]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Ундаги бир хулқни ёқтирмаса, биридан [ёки бошқасидан] рози бўлади», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 1469]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрни ўз аёлига нисбатан адоват сақлашдан қайтардилар. Бундай нафрат аёлга нисбатан зулм қилишга, уни қаровсиз ташлаб қўйишга ёки ундан бутунлай юз ўгиришга сабаб бўлмаслиги лозим. Зеро, инсон зоти нуқсон ва камчиликлар билан яратилгандир. Гарчи эр аёлининг бирор ёмон хулқини ёқтирмаса ҳам, албатта, унда бошқа бир гўзал фазилатни топади. Шундай экан, ўзига маъқул келган яхши хислатлардан мамнун бўлиши, кўнглига ёқмаган камчиликларга эса сабр қилиши лозим. Мана шундай муносабат уни сабрли бўлишга ундайди ва ажралиб кетишга мажбур қиладиган даражада нафратланишдан асрайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу ҳадис мўмин кишини ўз аёли билан юзага келган ҳар қандай келишмовчиликда адолат ва ақил билан иш тутишга чорлайди. Инсон бундай вазиятларда ҳис-туйғулар ва жўшқин эҳтирослар асирига айланиб қолмаслиги лозим.
  2. Мўмин киши мўмина аёлдан буткул нафратланиши ва бу нафрат у билан ажрашишга олиб келиши дуруст эмас. Балки унинг вазифаси — аёлининг унга ёқмаган жиҳатларига унинг суюкли ва гўзал хислатларини рўкач қилиб, кўз юмишдир.
  3. Эр ва хотин ўртасида гўзал ҳамжиҳатлик ҳамда чиройли муомалага ундаш.
  4. Иймон юксак фазилатлар ва гўзал ахлоққа чорловчидир. Шу боис, мўмин ва мўмина ҳеч қачон яхши хулқдан холи бўлмайди. Зеро, иймон уларда мақтовга лойиқ хислатлар бўлишини тақозо этади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)