عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«الدُّنْيَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 1467]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир », дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 1467]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дунё ва ундаги барча нарсалар бир муддат роҳатланадиган мато бўлиб, кейин завол топадиган нарса эканини ва дунёнинг энг яхши матоси – кўрса қувонадиган, буюрса итоат қиладиган ва агар йўқ бўлса, уни ва молини ҳимоя қиладиган солиҳа аёл эканини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Дунёнинг Аллоҳ бандаларига ҳалол қилиб берган нарсаларидан исрофсиз ва мақтанмасдан роҳатланишнинг жоизлиги.
  2. Солиҳа умр-йўлдош танлашга тарғиб, чунки у эрини Раббисига итоат қилишига ёрдам беради.
  3. Дунёнинг энг яхши матоси Аллоҳ таолонинг тоатида бўлгани ёки тоатга ёрдам бергани.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)