عن عائشة رضي الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلْفَمِ، مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ».

[صحيح] - [رواه النسائي وأحمد] - [مسند أحمد: 24203]
المزيــد ...

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мисвок оғизни тозаловчи ва Аллоҳни рози қилувчидир», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Насоий ва Аҳмад ривояти] - [Муснади Аҳмад - 24203]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бизга арок дарахтининг навдаси ва шунга ўхшаш нарсалар билан тишларни тозалаш оғиздаги кирларни ва ёқимсиз ҳидларни кетказишини ҳамда Яна у Аллоҳни рози қиладиган омиллардан биридир. Чунки унда Аллоҳга итоат, буйруғига ижобат ва Аллоҳ яхши кўрадиган тозалик бордир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мисвок ишлатишнинг фазилати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини уни кўп ишлатишга тарғиб қилишлари.
  2. Тишларни тозалашда арок дарахтининг навдасидан фойдаланиш афзаллиги. Шунингдек, тиш чўткаси ва пастасини қўлланиш мисвок ўрнига ўтади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)