عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إِنَّمَا مَثَلُ الْجَلِيسِ الصَّالِحِ وَالْجَلِيسِ السَّوْءِ كَحَامِلِ الْمِسْكِ وَنَافِخِ الْكِيرِ، فَحَامِلُ الْمِسْكِ: إِمَّا أَنْ يُحْذِيَكَ، وَإِمَّا أَنْ تَبْتَاعَ مِنْهُ، وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ مِنْهُ رِيحًا طَيِّبَةً، وَنَافِخُ الْكِيرِ: إِمَّا أَنْ يُحْرِقَ ثِيَابَكَ، وَإِمَّا أَنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2628]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Солиҳ улфат ва ёмон улфатнинг мисоли ҳомили миск ва босқончига ўхшайди. Ҳомили миск ё сенга беради, ё сен ундан сотиб оласан, ёхуд ундан хушбўй ҳидни топасан. Босқончи бўлса, ё кийимингни куйдиради, ё сен ундан қўланса ҳидни топасан», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2628]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки хил инсонга мисол олиб келдилар:
Биринчи тоифа: Аллоҳга ва Унинг ризолигига бошлайдиган ҳамда тоат-ибодатда кўмакчи бўладиган солиҳ ҳамсуҳбат ва вафодор дўстдир. Унинг мисоли, миск сотувчисига ўхшайди. Сенга миск ҳадия қилади ёки ундан сотиб оласан, ҳеч бўлмаганда ундан яхши ҳид топасан.
Иккинчи тоифа: Аллоҳнинг йўлидан тўсувчи, гуноҳ ва маъсиятларга кўмаклашувчи ёмон ҳамсуҳбат ва бадфеъл дўстдир. Сен ундан фақат хунук ишларни кўрасан ва бундай кимса билан ҳамдам бўлганинг сабабли сенга ҳам маломат тошлари отилади. Унинг мисоли, ёндирувчи учқунлари билан кийимингни куйдирадиган ёки унга яқинлашсанг сассиқ ҳид келиб турадиган темирчига ўхшайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Эшитувчига маънони яқинлаштириш учун зарби мисол айтиш жоиз.
  2. Бу ҳадис тоат-ибодат ва солиҳ амал эгалари билан ҳамсуҳбат бўлишга тарғиб ҳамда бузғунчи ва ёмон хулқли кимсалардан йироқ бўлишга ундайди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)
Яна...