1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фазилат ва одоблар

Ҳадис Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ

عَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّهِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ:
«إنَّ الحَلَالَ بَيِّنٌ، وَإِنَّ الحَرَامَ بَيِّنٌ، وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنْ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَّا وَإِنَّ حِمَى اللَّهِ مَحَارِمُهُ، أَلَّا وَإِنَّ فِي الجَسَدِ مُضْغَةً إذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الجَسَدُ كُلُّهُ، وَإذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الجَسَدُ كُلُّهُ، أَلَا وَهِيَ القَلْبُ».

Абу Абдуллоҳ Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим:
«Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»

Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 6

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда барча нарсани ўз ичига оладиган қоидани баён қилдилар. У қоида уч қисмга бўлинади: Очиқ-ойдин ҳалол, очиқ-ойдин ҳаром ва ҳукми ноаниқ, ҳалол-ҳаромлиги шубҳали ва кўп инсонлар унинг ҳукмини билмайдиган нарсалар.
Ким ана ўша шубҳали нарсаларни тарк қилса, ҳаромга тушиб қолишдан узоқда бўлиб динини сақлайди ва шу билан бирга одамлар наздида обрўсини сақлаб қолади. Ким шубҳали нарсалардан четланмаса, ҳаром нарсаларга дучор бўлади ва одамлар наздида обрўси тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда шубҳали ишларни қилиб юрувчи киши ҳақида чиройли бир мисол олиб келдилар. У худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: тўсиққа яқинлиги туфайли(қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Шубҳали ишларни қиладиган киши ҳам шу кабидир. Шубҳали ишлари билан ҳаромга яқинлашади ва бир кун келиб ҳаромга ҳам тушиб қолиши мумкин. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадда бир лаҳта гўшт (яъни қалб) борлиги ва у ислоҳ бўлса бутун жасад ислоҳ бўлишини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳадис –шубҳалардан сақланишда асосий қоидадир.
  2. Ҳукми аниқ бўлмаган шубҳали нарсаларни тарк қилишга тарғиб.

Таржималарни кўрсатиш

69 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
FF Fulfulde الفولانية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
BG Български البلغارية
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
EL Ελληνικά اليونانية
AK Akan الأكانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
LN Lingala اللينجالا
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو