Синфлантириш:

عَنْ أُمِّ المُؤْمِنِينَ أُمِّ عَبْدِ اللَّهِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ: رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم:
«مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ». وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «مَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ».

[صحيح] - [رواه البخاري ومسلم] - [الأربعون النووية: 5]
المزيــد ...

Мўминларнинг онаси Умму Абдуллоҳ Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар. Муслим ривоят қилган бошқа лафзда: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, албатта, у рад қилинур», – дейилган.

[Саҳиҳ] - [Бухорий ва Муслим ривояти] - [Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 5]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким динда янги нарса ихтиро қилса ёки китоб ва суннатдан далил бўлмай туриб амал қилган бўлса, у амал рад қилинишини ва Аллоҳ ҳузурида қабул бўлмаслигини баён қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ибодатлар китоб ва суннатда келган нарсалар устига қурилган бўлиб, Аллоҳ таолога Ўзи буюрмаган бидъат ва янгиликлар билан ибодат қилмаймиз.
  2. Дин ақл ва яхши деб ўйлаш билан эмас, аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан бўлади.
  3. Бу ҳадис диннинг комил эканига далолат қилади.
  4. Бидъат - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар даврида бўлмай янги чиққан ақида, сўз ёки амалдир.
  5. Бу ҳадис Ислом асосларидан бир асос бўлиб, у амаллар учун тарози кабидир. Ҳудди Аллоҳнинг юзини истаб қилинмаган ишга савоб берилмагани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга тўғри келмаган амалга ҳам ўз соҳибига рад қилинур.
  6. Ҳадис янги чиққан бидъат ва содир бўлаётган мункар ишларни рад қилишдаги қоидадир.
  7. Дунё ишларида эмас, аксинча, дин ишларида янгилик пайдо қилишдан қайтарилган.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)
Туркумлар
Яна...