Синфлантириш:
+ -

عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَمِيمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«الدِّينُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «لِلهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [الأربعون النووية: 7]
المزيــد ...

Абу Руқойя Тамим ибн Авс Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дин – насиҳатдир”,– дедилар. Биз: «Кимга (насиҳат)?» – деб сўрадик. «Аллоҳга, Унинг китобига, пайғамбарига, мусулмонларнинг имом-бошлиқларига ва ҳаммасига (ҳамма мусулмонларга)»,– дедилар».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [الأربعون النووية - 7]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам амал Аллоҳ таоло фарз қилганидек камчилик ва хиёнатсиз, холис адо этилиши учун динимиз ихлос ва сидққа таянган ҳолда барпо бўлганини хабар бердилар. Саҳобалар: «Насийҳат кимга қилинади?», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Биринчи: Аллоҳ таолога насиҳат – Амални фақат У Зот учун холис қилиш, ширкдан сақланиш, Унинг рубубияти ва улуҳиятига, исм ва сифатларига иймон келтириш, амрларини улуғлаш, одамларни У Зотга иймон келтиришга даъват қилиш. Иккинчи: Аллоҳнинг китоби «Қуръон»га насиҳат – Уни Аллоҳнинг каломи ва охирги китоби эканига иймон келтириш, олдинги шариатларни бекор қилувчи эканини тасдиқлаш, улуғлаш, ҳаққоний тиловат қилиш, муҳкам оятларига амал қилиш, муташобиҳларига иймон келтириш, ботил таъвиллардан ҳимоя қилиш, огоҳлантиришларидан ибрат олиш, илмларини тарқатиш ва одамларни унга даъват қилиш. Учинчи: Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга насиҳат – У зотнинг охирги пайғамбар эканини тасдиқлаш, олиб келган хабарларига иймон келтириш, амрларига итоат этиш, қайтарган нарсаларидан узоқ туриш, Аллоҳга фақат У зот олиб келган шариат билан ибодат қилиш, У зотнинг ҳақларини улуғлаш, У зотни эъзозлаш, даъватларини ёйиш, шариатларини тарқатиш ва У зотдан ботил айблар ва туҳматларни даф қилиш. Тўртинчи: Мусулмонларнинг имомлари ва раҳбарларига насиҳат – Уларни ҳақ йўлда қўллаб-қувватлаш, уларга қарши исён қилмаслик, Аллоҳга итоат ўрнида уларни эшитиш ва итоат қилиш. Бешинчи: Омма мусулмонларга насиҳат – Уларга яхшилик қилиш, ҳақ йўлга даъват этиш, озор беришдан сақланиш, уларга яхшиликни раво кўриб, улар билан биргаликда яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Барчага насиҳат қилишликка бўлган буйруқ.
  2. Насиҳатнинг диндаги аҳамияти.
  3. Дин эътиқод, сўз ва амалларни ўз ичига олган.
  4. Нафс насиҳат қилинаётган кишига нисбатан хиёнатдан тоза бўлиши ва унга яхшиликни хоҳлаши насиҳатнинг турларидандир.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимлари гўзаллиги. Биринчи нарсани қисқа зикр қилиб кейин уни батафсил ёритиб бердилар.
  6. Аввало муҳим нарсалардан бошлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи Аллоҳга сўнгра китобига сўнгра Расулига сўнгра мусулмонларнинг имомларига ундан кейин барча мусулмонларга дея бирин-кетин зикр қилдилар.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Фулани тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية
Таржималарни кўрсатиш
Туркумлар
Яна...