عن عُبَادَةَ بن الصَّامتِ رضي الله عنه قال:
بَايَعْنَا رسولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم على السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ فِي الْعُسْرِ وَالْيُسْرِ، وَالْمَنْشَطِ وَالْمَكْرَهِ، وعلى أَثَرَةٍ علينا، وعلى أَلَّا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أهلَه، وعلى أَنْ نَقُولَ بِالْحَقِّ أينما كُنَّا، لا نَخَافُ في الله لَوْمَةَ لَائِمٍ.

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 1709]
المزيــد ...

Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш, иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмасликка, қаерда бўлмайлик, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан кўрқмасдан, ҳақни айтишга байъат бердик»,– дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 1709]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бошлиқ ва ҳокимларга енгилу оғир пайтда, бой-у камбағаллик ҳолатида, нафсига ёқса ҳам ёқмаса ҳам ҳаттоки бошқарувчилар омманинг молини еб, мансаби ёки бошқа нарсани халқдан устун кўрса ҳам итоат қилишга аҳду паймон олдилар. Маъруф ишларда қулоқ осиб итоат қилишлари, уларга қарши чиқмасликлари керак. Чунки, зулмларидан ҳосил бўлган фасод уларга қарши чиқиб урушишдаги фасоддан озроқдир. Шунингдек маломатчининг маломатидан қўрқмай қаерда бўлсалар ҳам холис Аллоҳ учун хақни айтишга аҳду паймон олдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмонларнинг фирқаларга бўлинмасдан бирлашиши, ҳукмдорларга итоат қилишнинг самарасидир.
  2. Аллоҳга маъсият бўлмаган енгил-у оғир, бой-у камбағаллик ҳолатида ва бошқалардан ўзларини устун қўйганларида ҳам ҳокимларга қулоқ солиб итоат қилишнинг вожиблиги.
  3. Маломатчининг маломатидан қўрқмай қаерда бўлсак ҳам ҳақ сўзни айтишимиз лозим.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (60)