+ -

عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ السُّلَمي رحمه الله قَالَ:
حَدَّثَنَا مَنْ كَانَ يُقْرِئُنَا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُمْ كَانُوا يَقْتَرِئُونَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرَ آيَاتٍ، فَلَا يَأْخُذُونَ فِي الْعَشْرِ الْأُخْرَى حَتَّى يَعْلَمُوا مَا فِي هَذِهِ مِنَ الْعِلْمِ وَالْعَمَلِ، قَالُوا: فَعَلِمْنَا الْعِلْمَ وَالْعَمَلَ.

[حسن] - [رواه أحمد] - [مسند أحمد: 23482]
المزيــد ...

Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади:
Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улар Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва натижада илм ва амални бирга ўрганишганини"- айтишар эдилар.

[Ҳасан] - [Аҳмад ривояти] - [Муснади Аҳмад - 23482]

Изоҳ

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят дарс олишса ундаги илмни пухта ўрганиб, амал қилмагунларича кейинги оятларга ўтишмас эдилар. Бу билан ҳам илмни, ҳам амални ўрганишар эдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг фазилати ва Қуръон ўрганишга бўлган рағбатлари.
  2. Қуръон ёдлаш дегани, уни қуруққина ёдлаб ёки қироатини ўрганишгина эмас, аксинча, уни ўрганиб, унга амал қилиш, демакдир.
  3. Илм сўз ва амалдан олдиндир.
Яна...