+ -

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه:
أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالْأُجُورِ، يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَيَتَصَدَّقُونَ بِفُضُولِ أَمْوَالِهِمْ، قَالَ: «أَوَلَيْسَ قَدْ جَعَلَ اللهُ لَكُمْ مَا تَصَّدَّقُونَ؟ إِنَّ بِكُلِّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةً، وَكُلِّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةً، وَكُلِّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةً، وَكُلِّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةً، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ، وَنَهْيٌ عَنْ مُنْكَرٍ صَدَقَةٌ، وَفِي بُضْعِ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَأتِي أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَيَكُونُ لَهُ فِيهَا أَجْرٌ؟ قَالَ: «أَرَأَيْتُمْ لَوْ وَضَعَهَا فِي حَرَامٍ أَكَانَ عَلَيْهِ فِيهَا وِزْرٌ؟ فَكَذَلِكَ إِذَا وَضَعَهَا فِي الْحَلَالِ كَانَ لَهُ أَجْرٌ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 1006]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар У зотга дедилар: — Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади. — Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? – дедилар. — Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, яхшиликка буюриш – садақа, ёмонликдан қайтариш – садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа! — Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?! — Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ҳам ажр бўлади.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 1006]

Изоҳ

Баъзи саҳобаларнинг фақирлари ҳолатларидан ва фақирликларидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилдилар. Улар: «Биз бой саҳобалар каби кўп савобли амаллар қилиш имконига эга эмасмиз. Улар ҳам биз сингари намоз ўқийдилар, биз каби рўза тутадилар, лекин ортиқча молларидан садақа қиладилар. Биз эса садақа қила олмаймиз!» дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ўзлари қодир бўлган садақани кўрсатдилар ва дедилар: «Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилиш йўлини бермаганмиди?! Сизларнинг “Субҳаналлоҳ” дейишингиз садақадир, “Аллоҳу акбар” дейишингиз садақадир, “Алҳамдулиллаҳ” дейишингиз садақадир, “Лаа илааҳа иллаллоҳ” дейишингиз ҳам садақадир. Яна маъруфга буюришингиз садақа, мункардан қайтаришингиз садақа. Ҳатто сизлардан бирингизнинг ҳалол йўл билан хотини билан яқинлиги ҳам садақадир». Саҳобалар ажабланиб: «Эй Расулуллоҳ, одам ўз шаҳватини қондирса ҳам унга ажр бўладими?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қаранглар-чи, агар одам уни ҳаромда – зино ёки бошқа йўлда қондирса, унга гуноҳ бўладими? Энди уни ҳалолда қондирса, унга савоб бўлади».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳобаларнинг яхшиликларда ўзаро мусобақалашиши ва Аллоҳ таолодан улуғ ажр ва фазл олишга жуда ҳам ҳирс билан интилишлари.
  2. Яхшилик ишларининг турлари жуда кўплиги, яъни мусулмон ҳар қандай яхши ният ва тоза мақсад билан қилган амалининг барчаси савобли иш ҳисобланиши.
  3. Ислом енгил ва осон дин экани, ҳар бир мусулмон Аллоҳга итоат қилиш учун ўзига лойиқ амални топа олади.
  4. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ҳадис мубоҳ ишлар тўғри ният билан тоатга айланишига далил. Масалан, киши хотини билан яқинлик қилишни, Аллоҳ амр қилганидек, унинг ҳаққини адо этиш ниятида ёки солиҳ фарзанд талабида ёки ўзини ҳам, хотинини ҳам ҳаромга қарашдан, ҳаромни ўйлашдан ёки унга қадам қўйишдан сақлаш мақсадида қилса, у ибодат ҳисобланади».
  5. Мисол келтириш ва қиёс қилиш эса эшитувчининг қалбида ҳужжатни янада равшанроқ ва таъсирлироқ қилади.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Литвача таржимаси Дарий тили Руминча таржима Венгер тили الموري Малагаши тили Каннада тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...