عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بِن مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ:
سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ العَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا»، قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «ثُمَّ بِرُّ الوَالِدَيْنِ» قَالَ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» قَالَ: حَدَّثَنِي بِهِنَّ، وَلَوِ اسْتَزَدْتُهُ لَزَادَنِي.

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 527]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳга энг маҳбуб амал қайси?” деб сўрадим. Шунда У зот: «Ўз вақтида ўқилган намоз» дедилар. Мен: «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Ота-онага яхшилик қилиш» дедилар. Мен: «Сўнг қайси?» дедим. У зот: «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш» деб шу нарсаларни айтиб бердилар. Агар кўпроқ талаб қилганимда зиёда қилган бўлар эдилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Бухорий - 527]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга энг суюкли амал ҳақида сўралдилар. Шунда: «Фарз намозларни шариат белгилаб берган вақтда ўқиш, сўнгра ота-онага энг комил тарзда яхшилик қилиш, ҳақларини адо этиш, уларга оқ бўлишдан четланиш, Сўнра Аллоҳнинг калимаси улуғ бўлиши ва Ислом дини, аҳли ва шиорларини зоҳир қилиш учун У Зот йўлида нафси ва моли билан жиҳод қилиш», – дедилар.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Шу амалларни менга хабарини бердилар. Агар мен уларга яна:«Сўнгра қайси», – деганимда, яна айтиб берар эдилар», – деди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳнинг муҳаббатига қараб амаллар бир-бирларидан афзал бўлади.
  2. Мусулмон киши амалларнинг энг афзалига интилиши лозим.
  3. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслар ва ҳолатларга қараб энг яхши амал ҳақида берган жавоблари ҳар хил бўлган. Ҳар бирига нима кўпроқ наф олиб келишига қараганлар.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (56)
Яна...