+ -

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَيَّ، فَأَخْبِرْنِي بِشَيْءٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ، قَالَ:
«لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ».

[صحيح] - [رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد] - [سنن الترمذي: 3375]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши: «Ё Расулуллоҳ Ислом аҳкомлари менга кўпайиб кетди. Менга шундай бир нарса ҳақида хабар берингки мен уни маҳкам ушлаб олай», – деди. Шунда Расулуллоҳ:
«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 3375]

Изоҳ

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нафл иболатлар кўпайиб кетганидан уни бажаришдан ожиз қолгани ҳақида хабар берди. Сўнгра маҳкам ушлашлик учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп савоб олиб келадиган енгил ишга далолат қилиб қўйишларини сўради.
У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таоло зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришини тавсия қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳни ҳар доим зикр қилишнинг фазилати.
  2. Аллоҳнинг фазди улуғлигидан савоб олишни осон қилиб қўйди.
  3. Яхшилик эшикларидан бандаларнинг насибаси ҳар хил.
  4. Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.
  5. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...