عَنِ ابنِ مَسعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَا يَحِلُّ دَمُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلَّا بِإِحْدَى ثَلَاثٍ: الثَّيِّبُ الزَّانِي، وَالنَّفْسُ بِالنَّفْسِ، وَالتَّارِكُ لِدِينِهِ المُفَارِقُ لِلْجَمَاعَةِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 1676]
المزيــد ...
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мусулмон кишининг қони фақат учта ишнинг биттаси билангина ҳалол бўлади: оила кўрган зинокор, жонга жон ва жамоатдан ажраб Исломни тарк этган одам», – дедилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 1676]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда мусулмоннинг қони ҳаром эканини, агар ушбу учта хислаттан бирини бажарса, қони ҳалолга айланишини баёнлаб бердилар: Биринчи: Ким шариатга мувофиқ келадиган никоҳ боғлаб, зино каби фаҳш ишга қўл урса, у тошбўрон қилиш билан қатл этилиши ҳалол бўлади. Ҳақсиз равишда атайлаб маъсум жонни ўлдирган киши, маълум шартлар асосида қатл қилинади. Учинчи: мусулмонлар жамоасидан чиқиб кетган киши; Ислом динидан бутунлай чиқиб муртад бўлиб кетган ёки муртад бўлмаса ҳам диннинг бир қисмини тарк қилганлар. Масалан, Аҳли бағий (исёнчи гуруҳ), йўл қароқчилари ва душманчилик қилган хаворижлар.