+ -

عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ، مَنْ ضَارَّ ضَرَّهُ اللَّهُ، وَمَنْ شَاقَّ شَقَّ اللَّهُ عَلَيْهِ».

[صحيح بشواهده] - [رواه الدارقطني] - [سنن الدارقطني: 3079]
المزيــد ...

Абу Саид Ал-Худри разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар.

[Бу ҳадисни саҳиҳ даражасига кўтарадиган ривоятлари бор] - [Дорақутний ривояти] - [Сунани Дароқутний - 3079]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда зарарнинг барча тури ва унинг барча кўринишини инсон ўзидан ва бошқалардан даф қилиши керак эканини баён қилмоқдалар. Киши ўзига зарар бериши мумкин бўлмагани каби бошқаларга ҳам зарар бермаслиги лозим.
Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш жоиз эмас. Чунки, ёмонлик, ёмонлик билан даф қилинмайди. Фақатгина (шариат асосида) қасос олиш бундан мустаснодир.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга зарар берган инсонга зарар етиши ва инсонларнинг ишларини қийинлаштирган кишининг иши қийинлашишини баён қилдилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Жазо бераётганда керагидан ортиқ жазо беришдан қайтариш.
  2. Аллох бандаларини, уларга зиён бўладиган ишга буюрмаган.
  3. Сўз, харакат ёки бир нарсани тарк қилиш билан зарар бериш ҳаромдир.
  4. Жазо, қилинган ишга яраша бўлади. Ким бошқаларга зарар берса, Аллох унга зарар беради. Ким (бошқалар ишини) қийинлаштирса Аллоҳ (унинг ишини) қийинлаштиради.
  5. Шариатнинг қоидаларидан: «Зарар йўқ қилиниши керак». Шариат зарарни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, балки уни бартараф этишга ҳаракат қилади.
Яна...