+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه:
أَنَّ رَجُلًا قَالَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَوْصِنِي، قَالَ: «لَا تَغْضَبْ» فَرَدَّدَ مِرَارًا قَالَ: «لَا تَغْضَبْ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6116]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 6116]

Изоҳ

Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга фойдаси тегадиган нарсани ўргатиб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбаримиз ғазаб қилмасликка буюрдилар. Бунинг маъноси: Уни ғазаблантирадиган нарсалардан четланиши, ғазабланса ўзини ушлаши ҳамда ғазаби уни бировни ўлдиришга, уришга, сўкишга ёки шу каби нарсага олиб бормаслигидир.
Бояги киши қайта-қайта яна васият қилишларини сўради, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ғазабланма!» - дейишдан нарига ўтмадилар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ғазабдан ва унинг сабабларидан четланишлик. Чунки ғазаб ўз ичига барча ёмонликни олгандир. Ундан четланиш эса, барча яхшиликнинг асосидир.
  2. Аллоҳ харом қилган нарса қилинаётганда ғазабланиш Аллоҳ учун ғазабланиш бўлиб, у мақталган ғазабдир.
  3. Эшитувчи бир сўзни муҳим эканини англаб, сақлаб қолиши учун ҳожат тўғилган вақтда қайта-қайта айтишлик.
  4. Олимдан насиҳат сўрашнинг фазилати.
Яна...