عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا، فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ أَمْ لَا، فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنَ الْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا، أَوْ يَجِدَ رِيحًا».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 362]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар».
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 362]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозхон қорнида бир нарса ҳис қилиб бирор нарса чиқдими йўқми ноаниқ бўлса, бирор овоз эшитиш ёки ҳидни сезиш каби таҳоратни бузувчи нарса аниқ чиққанини билмагунча, яна таҳорат олиш учун намозни бузмасликка буюрдилар. Чунки шак-шубҳа аниқ нарсани йўққа чиқара олмайди. Таҳоратли эканига аниқ ишонади, лекин таҳорати бузулганида шубҳаси бор.