عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَفْضَلُ دِينَارٍ يُنْفِقُهُ الرَّجُلُ، دِينَارٌ يُنْفِقُهُ عَلَى عِيَالِهِ، وَدِينَارٌ يُنْفِقُهُ الرَّجُلُ عَلَى دَابَّتِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَدِينَارٌ يُنْفِقُهُ عَلَى أَصْحَابِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ» قَالَ أَبُو قِلَابَةَ: وَبَدَأَ بِالْعِيَالِ، ثُمَّ قَالَ أَبُو قِلَابَةَ: وَأَيُّ رَجُلٍ أَعْظَمُ أَجْرًا مِنْ رَجُلٍ يُنْفِقُ عَلَى عِيَالٍ صِغَارٍ، يُعِفُّهُمْ أَوْ يَنْفَعُهُمُ اللهُ بِهِ وَيُغْنِيهِمْ.

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 994]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Савбон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Киши инфоқ қиладиган энг афзал динор – унинг ўз оиласига инфоқ қилган динори, Аллоҳ йўлида улови учун инфоқ қилган динори ва Аллоҳ йўлидаги ҳамроҳларига инфоқ қилган диноридир», дедилар». (Ровий) Абу Қилоба: «У зот оиладан бошладилар», деди-да, сўнг: «Ёш болаларига инфоқ қилиб, уларни иффатли қилган, у туфайли Аллоҳ уларни манфаатлантирган ва беҳожат қилган кишидан ажри каттароқ одам борми?» деди».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 994]

Изоҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инфоқ-эҳсон қилишнинг турли кўринишларини баён қилдилар ҳамда хайр-эҳсон йўллари кўпайиб, бир-бири билан тўқнаш келиб қолганда, уларни вожиблик даражасига кўра энг муҳимидан бошлаб тартибладилар. У зот хабар бердиларки, савоби энг улуғ бўлган маблағ — мусулмон кишининг ўз қарамоғидаги инсонларга, яъни аёли ва фарзандларига сарфлаган нафақасидир. Ундан кейинги ўринда — Аллоҳ йўлидаги жанг (жиҳод) учун тайёрланган уловга қилинган сарф-харажат туради. Сўнгра — Аллоҳ йўлида мужоҳид бўлиб турган дўстлари ва ҳамроҳларига қилинган инфоқ-эҳсон келади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Нафақа қилишдаги фазилат даражалари юқорида зикр этилган тартибда амалга оширилади; шу боис, хайр-эҳсон йўллари бир вақтга тўғри келиб қолганда ушбу кетма-кетликка риоя қилинади.
  2. Аҳли оила учун қилинган нафақа бошқа сарф-харажатлардан кўра фазилатлироқ ва устуворроқ эканининг баёни.
  3. Аллоҳ йўлидаги жиҳод учун нафақа қилиш энг улуғ эҳсонлардан биридир; бунга жиҳод учун зарур асбоб-анжомларни тахт қилиш ва қўшинни ҳозирлаш кабилар киради.
  4. Шунингдек, (баъзи уламолар томонидан): «Аллоҳ йўлида» деган иборадан мурод — ҳаж каби барча тоат-ибодатлардир, деб айтилган.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)
Яна...