+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:
سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ أَكْثَرِ مَا يُدْخِلُ النَّاسَ الْجَنَّةَ، فَقَالَ: «تَقْوَى اللهِ وَحُسْنُ الْخُلُقِ»، وَسُئِلَ عَنْ أَكْثَرِ مَا يُدْخِلُ النَّاسَ النَّارَ فَقَالَ: «الْفَمُ وَالْفَرْجُ».

[حسن صحيح] - [رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد] - [سنن الترمذي: 2004]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.

[Ҳасан Саҳиҳ] - [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти] - [Сунани Тирмизий - 2004]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жаннатга киритадиган энг катта сабабларни баёнлаб бердидар. Улар:
Аллоҳдан тақво қилиш ва чиройли хулқ.
Аллоҳдан тақво: Аллоҳнинг буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш билан, банда ўзи ва Аллоҳнинг азоби ўртасида тўсиқ қилмоғидир.
Чиройли хулқ: очиқ чеҳра бўлиб одамларга яхшилик қилиб, азият бермаслик билан бўлади.
Энди дўзахга киргизувчи иккита энг катта сабаб бўлиб, улар:
Тил ва фарж.
Биринчиси: Ёлғон, ғийбат ва гап ташиш каби маъсиятларга ишлатиладиган тил.
Иккинчиси: Зино, ливот ва бошқа маъсият ишларга ишатиладиган фарж.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Жаннатга киритадиган сабаблар баъзиси Аллоҳнинг хаққига тегишли, улардан: тақво. Баъзилари инсонларга тегишли, улардан: чиройли хулқ.
  2. Тилнинг эгасига бўлган хатари ва у инсонларни дўзахга олиб кирадиган сабаблардандир.
  3. Шаҳват ва фаҳш ишларнинг хатари ва улар инсонларни дўзахга олиб кирадиган энг кўп сабаблардандир.
Яна...