عن جرير بن عبد الله رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«مَنْ لَا يَرْحَمِ النَّاسَ لَا يَرْحَمْهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 2319]
المزيــد ...

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 2319]

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни раҳм қилмайдиганни Аллоҳ ҳам раҳм қилмаслигини хабар бердилар. Банда бошқаларга раҳм қилиши Аллоҳнинг раҳматига етишининг энг катта сабабларидандир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонларга раҳм қилиш муҳим бўлгани учун инсонлар зикр қилинди. Лекин, аслида бошқа махлуқотларга ҳам раҳм қилинмоғи лозим.
  2. Аллоҳ меҳрибон ва меҳрибон бандаларини раҳм қилади. Мукофот, қилган амалларининг жинсидандир.
  3. Одамларга раҳм қилиш - уларга яхшилик қилиш, улардан ёмонликни даф қилиш ва яхши муомала қилиш демакдир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (67)
Яна...