1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ:
سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قَالَ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ مَا دَعَوْتَنِي وَرَجَوْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ عَلَى مَا كَانَ فِيكَ وَلاَ أُبَالِي، يَا ابْنَ آدَمَ لَوْ بَلَغَتْ ذُنُوبُكَ عَنَانَ السَّمَاءِ ثُمَّ اسْتَغْفَرْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ، وَلاَ أُبَالِي، يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ لَوْ أَتَيْتَنِي بِقُرَابِ الأَرْضِ خَطَايَا ثُمَّ لَقِيتَنِي لاَ تُشْرِكُ بِي شَيْئًا لأَتَيْتُكَ بِقُرَابِهَا مَغْفِرَةً».

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!»

Ҳасан Тирмизий ривояти Сунани Тирмизий - 3540

Изоҳ

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай деди: «Эй Одам боласи! Сен мендан дуо қилиб сўрар экансан, то-ки раҳматимдан умид узмасанг, гуноҳларингни кечираман ва уларни ўчириб ташлайман, улар катта гуноҳлардан бўлса ҳам, мен унга эътибор бермайман. Эй Одам боласи! Агар сенинг гуноҳларинг осмон билан ер орасини тўлдирадиган даражада кўп бўлиб, унинг кенгликларига етиб, ҳар тарафини қамраб олса ҳам, кейин сен мендан истиғфор сўрасанг, кўплигига қарамасдан барчасини кечираман ва ўчириб ташлайман.
Эй Одам боласи! Агар сен менинг ҳузуримга ерни тўлдирганча гуноҳ ва осийлик билан келсанг-да, лекин, ширк қилмаган ҳолингда, яъни муваҳҳид бўлган ҳолингда келсанг, мен сени ерни тўлдирганича мағфират билан қарши оламан. Чунки Менинг мағфиратим кенг ва Мен ширкдан бошқа барча гуноҳларни кечираман».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати ва фазли беқиёс кенг.
  2. Тавҳиднинг улуғ фазилати – Аллоҳ таоло тавҳид аҳлининг гуноҳ ва осийликларини мағфират этади.
  3. Ширкнинг хатари катта экани ва Аллоҳ мушрикларнинг гуноҳларини мағфират қилмаслиги.
  4. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: бу ҳадисда гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўладиган уч нарса жамланган: Биринчи: Аллоҳнинг раҳматидан умид қилган ҳолда дуо қилиш. Иккинчи: истиғфор айтиш ва тавба қилиш. Учинчи: муваҳҳид ҳолда вафот этиш.
  5. Бу ҳадис — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Раббилари номидан ривоят қилган ҳадисдир. У «қудсий» ёки «илоҳий» ҳадис деб аталади. Унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан, лекин Қуръонга хос бўлган сифатларга эга эмас. Масалан, тиловати билан ибодат қилиш, унинг учун таҳорат олиш, таҳаддий қилиш ва мўъжиза каби хусусиятлар унда йўқ.
  6. Гуноҳлар уч турлидир: Биринчи: Аллоҳга ширк келтириш. Бу гуноҳни Аллоҳ кечирмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир». Иккинчи: банда билан Раббиси орасидаги гуноҳ ва маъсиятлар. Аллоҳ азза ва жалла буларни истаса кечиради ва ташлаб қўяди. Учинчи: бандаларнинг бир-бирига зулм қилиши. Аллоҳ гуноҳнинг бу туридаги ҳеч нарсани қолдирмайди, аксинча, қасосни вожиб қилади.

Таржималарни кўрсатиш

60 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو