Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, тоқатингиз даражасида адо қилинглар
Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар
Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлади. Сўнг хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни бекор қилади ҳамда мол-мулк тўлиб-тошади. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўяди», – дедилар