1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«إنَّ اللَّهَ تَجَاوَزَ لِي عَنْ أُمَّتِي الخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ».

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳ таоло умматимнинг хатосидан, унутган нарсасидан ва мажбурланган ишидан кечди», – дедилар.

Имом Нававий: «Ҳасан ҳадис», деган Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 39

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло умматнинг уч ҳолатда қиладиган гуноҳларини кечиришини хабар бердилар: Биринчиси – хато. Яъни атайламасдан бир ишни қилиб қўйиши. Мусулмон бир ишни қасд қилиб бажаради ва қасд қилган нарсасидан бошқа нарсага дуч келади. Иккинчиси – унутиш. Мусулмон бир нарсани эслаб юради, аммо амал пайтида уни унутиб қўяди. Бундай ҳолатда ҳам гуноҳ йўқ. Учинчиси – мажбурланиш. Агар банда хоҳламаган ишига мажбурланса ва унга қарши туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унга гуноҳ ҳам маломат ҳам йўқ. Лекин шуни эътиборга олиш керакки, бу ҳадис – банда билан Рабби ўртасидаги масалага тааллуқли. Агар у ўзи унутиб амр қилинган ибодатни тарк этса, унинг зиммасидан соқит бўлмайди (масалан, намозни унутиб қўйса, кейин қазосини ўқиши керак). Шунингдек, агар унинг хатоси ёки унутганлиги бошқаларга зиён етказса, бандаларнинг ҳаққи соқит бўлмайди. Масалан, кимдир адашиб одам ўлдирса – дия (қон пули) тўлаши ёки кимдир адашиб машинасини бузиб қўйса – товон тўлаши лозим.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг ушбу уч ҳолатда бандалардан гуноҳ содир бўлса, гуноҳларини кечириши У Зотнинг бандаларига бўлган раҳмати ва лутфи кенглигига далолат қилади.
  2. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг умматларига бўлган фазли.
  3. Гуноҳнинг кечирилиши — ҳукм ёки кафолатнинг йўқолиши дегани эмас. Масалан, бир киши таҳоратни унутиб, ўзини таҳоратли деб ўйлаб намоз ўқиса, гуноҳ қилмаган бўлади. Лекин таҳорат олиши ва намозни қайта ўқиши вожибдир.
  4. Мажбурият ҳолатида гуноҳ кечирилиши учун муайян шартлар бўлиши лозим. Масалан, мажбурловчи киши айтган таҳдидини амалга оширишга қодир бўлиши керак.

Таржималарни кўрсатиш

59 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو