Синфлантириш:

عَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يَكُونَ هَوَاهُ تَبَعًا لِمَا جِئْتُ بِهِ».

[قال النووي: حديث صحيح] - [رويناه في كتاب الحجة بإسناد صحيح] - [الأربعون النووية: 41]
المزيــد ...

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кимнинг ҳавои нафси мен олиб келган нарсага эргашмагунча иймонли бўлмайди».

[Имом Нававий: «Саҳиҳ ҳадис», деган] - [«Ал-Ҳужжа» китобида саҳиҳ санад билан ривоят қилдик] - [Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 41]

Изоҳ

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, банда Аллоҳ ҳузурида тўлиқ иймон соҳиблари қаторида бўлиши учун унинг муҳаббати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган барча амру наҳийларга тобе бўлиши лозим. Яъни, У зот буюрган нарсани яхши кўриши, қайтарган нарсадан эса нафратланиши лозим.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу ҳадис – шариатга тўлиқ таслим бўлиш ва унга итоат қилиш қоидасидир.
  2. Инсон ақл ёки урфни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатдан устун қўйишидан қаттиқ огоҳлантирилмоқда. Ким шундай қилса, иймонидан маҳрум бўлади.
  3. Ҳар бир ишда шариатни ҳукмдор қилиш вожибдир. Чунки «Мен олиб келган нарсага» деган жумлада шу маъно бор.
  4. Иймон тоат-ибодат орқали зиёда бўлади, гуноҳ ва осийлик орқали эса нуқсонга учрайди.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (53)
Туркумлар
Яна...