Синфлантириш:
+ -

عَنْ أَبِي نَجِيحٍ العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَةَ رضي الله عنه قَالَ: وَعَظَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَوْعِظَةً وَجِلَتْ مِنْهَا القُلُوبُ، وَذَرَفَتْ مِنْهَا العُيُونُ، فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ! كَأَنَّهَا مَوْعِظَةُ مُوَدِّعٍ؛ فَأَوْصِنَا، قَالَ:
«أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللَّهِ، وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، وَإِنْ تَأَمَّرَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيرًا، فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ المَهْدِيينَ، عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ؛ فَإِنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ».

[صحيح] - [رواه أبو داود والترمذي] - [الأربعون النووية: 28]
المزيــد ...

Ирбоз ибн Сория разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга маъруза қилдилар. Бундан қалблар қўрқувга тушди, кўзлар ёшга тўлди. Шунда биз: «Ё Расулуллоҳ! Бу бамисоли видолашаётган кишининг маърузасидек бўлди. Энди насиҳат қилинг!» дедик.
«Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга бошчи бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг. Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатимга ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз! Уни озиқ тишларингиз билан (маҳкам) тишлаб олинглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эҳтиёт бўлинглар. Зеро, ҳар бир бидъат залолатдир», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Абу Довуд ва Тирмизий ривояти] - [الأربعون النووية - 28]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жуда қаттиқ мавъиза қилдилар. Ундан қалблар ларзага келиб, кўзлар ёшга тўлди. У зотнинг қаттиқ маърузаларини кўриб: «Ё Расулуллоҳ, ҳудди бу видолашувчининг маърузасига ўхшайди», – деб У зотдан кегин маҳкам ушлашлари учун васийят сўрадилар. «Вожиботларни бажариш ва ҳаром нарсаларни тарк қилиш билан Аллоҳга тақво қилишни васият қиламан», – дедилар. Агар устингизга қул амир бўлган бўлса ёки зўрлик қилиб босиб олган бўлса ҳам қулоқ солиб, итоат қилинглар! Яъни, энг паст одам амир бўлган бўлса ҳам, нафратланмай, фитна тарқалмаслиги учун итоат қилинглар! Сизлардан ким яшаса, кўп ихтилофларни кўради. Сўнгра бу ихтилофдан чиқиш йўлини баёнлаб бердилар. У ҳам бўлса, У зот ва улардан кейинги Абу Бакр сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳум каби тўғри йўлдаги хулафои рошидинлар суннатларини маҳкам ақл тишлари билан тишлаш, яъни суннатни маҳкам ушлашда жидду жаҳд қилиш демакдир. Диндаги янги чиққан бидъат ишлардан огоҳлантирдилар. Чунки ҳар бир бидъат залолатдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Суннатни маҳкам ушлаш ва унга эргашишнинг аҳамияти.
  2. Маъруза ва қалбларни юмшатувчи нарсаларга эътибор қаратиш.
  3. У зотдан кейинги тўғри йўлдаги тўрт халифага эргашишга буюрилмоқда. Улар Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳум.
  4. Динда бидъат ихтиро қилишдан қайтариш ва ҳар бир бидъат залолатдир.
  5. Мўминларга амир бўлганларга маъсият бўлмаган ўринда қулоқ солиб итоат қилиш лозим.
  6. Ҳар қандай вақт ва ва ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга тақво қилишнинг аҳамияти.
  7. Бу уммат орасида ихтилоф бўлиши аниқ. Ихтилоф бўлган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидинларнинг суннатларига қайтиш лозим.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Амҳарийча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Венгер тили Чех тили الموري الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية
Таржималарни кўрсатиш
Туркумлар
Яна...