Синфлантириш:
+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«كُلُّ سُلَامَى مِنَ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ، كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ تَعْدِلُ بَيْنَ الِاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ، وَتُعِينُ الرَّجُلَ فِي دَابَّتِهِ فَتَحْمِلُهُ عَلَيْهَا أَوْ تَرْفَعُ لَهُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ، وَالكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ خُطْوَةٍ تَمْشِيهَا إِلَى الصَّلَاةِ صَدَقَةٌ، وَتُمِيطُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ».

[صحيح] - [رواه البخاري ومسلم] - [الأربعون النووية: 26]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Инсонлардаги барча бўғинлар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа мавжуд: Икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам – садақадир».

[Тўғри матн] - [رواه البخاري ومسلم] - [الأربعون النووية - 26]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир балоғатга етган, ақли тўла мусулмоннинг ҳар куни ўз танасидаги ҳар бир бўғим сонига яраша садақа беришини баён қилдилар. Бу садақа Аллоҳ таолога соғлик ва саломатлик неъматлари учун шукр ифода қилиш мақсадида ихтиёрий қилинади. Чунки Аллоҳ таоло инсоннинг суякларини бўғимли қилиб, улар орқали ушлаш ва очиш-ёпиш ҳаракатларини қилиш имкониятини берди. Ушбу садақа мол-мулк бериш билангина эмас, балки, барча яхшилик ишлари орқали ҳам адо этилади. Масалан: — Икки кишини яраштириб, улар орасида адолат қилиб беришингиз садақа. — Ожиз одамга ёрдам бериб, уни ҳайвонига миндириш ёки юкини кўтариб бериши ҳам садақа. — Яхши сўз айтиш — зикр, дуо, салом ва шу кабилар ҳам садақа. — Намозга ташлаб борган ҳар бир қадамингиз садақа. — Йўлда одамларга озор бериши мумкин бўлган нарсани олиб ташлашингиз ҳам садақа.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсон суякларининг тузилиши ва уларнинг соғлом бўлиши Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидан биридир. Ушбу неъматларга шукрни тўла адо этишлик учун ҳар бир суяк учун алоҳида садақа бериш зарур.
  2. — Ҳар куни Аллоҳнинг неъматлари барқарор бўлиб тургани учун доимо шукрни янгилашга тарғиб.
  3. — Ҳар куни нафл ибодатлар ва садақаларни доимий қилиб боришга тарғиб.
  4. — Одамларнинг орасини ислоҳ қилишнинг фазилати.
  5. — Бир мусулмонни бошқа мусулмонга ёрдам беришга ундаш. Чунки унинг ёрдам бериши ҳам садақадир.
  6. — Жамоат намозларида ҳозир бўлиш, унга юриб бориш ва шу билан масжидни обод қилишга ундаш.
  7. — Мусулмонларнинг йўлларини ҳурмат қилиш, уларга озор бериши ёки зиён етказиши мумкин бўлган ишлардан сақланишнинг вожиблиги.
Таржима: Инглизча Урдуча Малайча Бенгалча Туркча Русча Бўшноқча Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Амҳарийча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Венгер тили Чех тили الموري الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية
Таржималарни кўрсатиш
Туркумлар
Яна...