+ -

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«كُلُّ سُلاَمَى مِنَ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ، كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ يَعْدِلُ بَيْنَ الِاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ، وَيُعِينُ الرَّجُلَ عَلَى دَابَّتِهِ فَيَحْمِلُ عَلَيْهَا أَوْ يَرْفَعُ عَلَيْهَا مَتَاعَهُ صَدَقَةٌ، وَالكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا إِلَى الصَّلاَةِ صَدَقَةٌ، وَيُمِيطُ الأَذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 2989]
المزيــد ...

Бу таржима қайта кўрилиши ва текширилиши кекак.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Инсонлардаги жами аъзолар учун қуёш чиқадиган ҳар бир кунда садақа бор: Икки киши ўртасида адолат қилишинг – садақа. Бировнинг уловга минишига ёрдам бериб, уни чиқариб қўйишинг ёки нарсасини олиб беришинг – садақа. Яхши сўз – садақа. Йўлдан азиятли нарсани олиб ташлашинг ҳам садақадир», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 2989]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир балоғатга етган, ақли тўла мусулмоннинг ҳар куни ўз танасидаги ҳар бир бўғим сонига яраша садақа бериши лозимлигини баён қилдилар. Бу садақа Аллоҳ таолога соғ-саломатлик неъматлари учун шукр ифода қилиш мақсадида ихтиёрий қилинади. Чунки Аллоҳ таоло инсоннинг суякларини бўғимли қилиб, улар орқали ушлаш ва очиш-ёпиш ҳаракатларини қилиш имкониятини берди. Ушбу садақа мол-мулк бериш билангина эмас, балки барча яхшилик ишлари орқали ҳам адо этилади. Масалан: — Икки кишини яраштириб, улар орасида адолат қилиб беришинг садақа ҳисобланади. — Норосо ёки ожиз одамга ёрдам бериб, уни ҳайвонига миндириш ёки юкини кўтариб бериши ҳам садақа ҳисобланади. Яхши сўз айтиш — зикр, дуо, салом ва шу кабилар ҳам садақа ҳисобланади. — Намозга қадам ташлаб борган ҳар бир қадами садақа ҳисобланади. — Йўлда одамларга озор бериши мумкин бўлган нарсани олиб ташлаш ҳам садақа ҳисобланади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсон суякларининг тузилиши ва уларнинг соғлом бўлиши Аллоҳ таолонинг энг улуғ неъматларидан биридир. Ушбу неъматларга шукр тўла адо этилиги учун ҳар бир суяк учун алоҳида садақа бериш зарур.
  2. — Ҳар куни Аллоҳнинг неъматлари барқарор бўлиб тургани учун, доимо шукрни янгилашга тарғиб.
  3. — Ҳар куни нафл ибодатлар ва садақаларни доимий қилиб боришга тарғиб.
  4. — Одамлар орасини ислоҳ қилишнинг фазилати.
  5. — Бир мусулмонни бошқа мусулмонга ёрдам беришига ундаш, чунки унинг ёрдам бериши ҳам садақа ҳисобланади.
  6. — Жамоат намозларида ҳозир бўлиш, унга юриб бориш ва шу билан масжидни обод қилишга ундаш.
  7. — Мусулмонлар йўлларини ҳурмат қилиш, уларга озор бериши ёки зиён етказиши мумкин бўлган ишлардан сақланишнинг вожиблиги.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тайланд тили Паштун тили Асомий тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الخميرية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш