عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبِي، فَقَالَ:
«كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ»، وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ، يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيْتَ فَلاَ تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ فَلاَ تَنْتَظِرِ المَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لِمَرَضِكَ، وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوْتِكَ.
[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6416]
المزيــد ...
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар:
«Дунёда бир ғариб ёки
йўловчидек бўлгин».
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар: «Кун ботса, тонгни
кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни,
ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил».
[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 6416]
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг елкаларига қўлларини қўйиб шундай дедилар: «Дунёда ўзингни ғарибдек тут». Яъни, ўзга шаҳарга келган, у ерда на уй-жойи бор, на уни овутиб тургувчи аҳли-оиласи бор, аксинча яқинлардан узоқда дунёвий боғланишлардан холи инсондек бўлгин. Чунки бундай боғланишлар бандани Яратгандан ғофил қилади.
Ҳатто ғарибдан ҳам ортиқроқ ҳолатда йўловчи каби бўл. Чунки ғариб бошқа юртда узоқ муддат туриб қолиши мумкин. Лекин йўловчи эса йўлдан ўтиб кетаётган киши бўлиб, у, албатта, ўз ватанига қайтишни истайди. Йўловчининг одати енгил юриш, ортиқча юкдан қочиш ва тўхтаб қолмасликдир. Унинг барча интилиши — манзилига етиб боришдир.
Шунингдек, мўмин киши ҳам дунёда мусофир кабидир: унинг эҳтиёжи фақатгина охират манзилига етказадиган воситалардан иборат бўлиши керак. Дунёнинг ортиқча нарсалари унга шарт эмас.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бу насиҳатга амал қилдилар. У киши шундай дер эдилар: Агар тонг оттирсанг кечни кутма, агар кеч кирса тонгни кутма! Ўзингни қабр аҳлларидан деб ҳисобла! Чунки умр соғлиқ ва касалликдан ҳоли эмас. Касал кунинг келишидан олдин соғ-саломат кунингда тоат иболат қилиб ол. Касаллик сен ва солиҳ амаллар орасини тўсиб қўймасидан соғ-саломат патингни ғанимат бил. Дунё ҳаётини ғанимат билиб ўлимдан кейин манфаат берадиган нарсаларни жамлаб ол.