1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фазилат ва одоблар

Ҳадис Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради)

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الحَارِثِ بْنِ عَاصِمٍ الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«الطُّهُورُ شَطْرُ الْإِيمَانِ، وَالْحَمْدُ لِلهِ تَمْلَأُ الْمِيزَانَ، وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلهِ تَمْلَآنِ -أَوْ تَمْلَأُ- مَا بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ، وَالصَّلَاةُ نُورٌ، وَالصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ، وَالصَّبْرُ ضِيَاءٌ، وَالْقُرْآنُ حُجَّةٌ لَكَ أَوْ عَلَيْكَ، كُلُّ النَّاسِ يَغْدُو، فَبَايِعٌ نَفْسَهُ فَمُعْتِقُهَا أَوْ مُوبِقُهَا»

Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».

Саҳиҳ Имом Муслим ривояти Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 23

Изоҳ

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи тозалик таҳорат ва ғусл билан бўлишини хабар бермоқдалар. Тозалик намознинг шартларидан биридир. «Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд айтиш) - тарозини тўлдиради». Алҳамдулиллаҳ – Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва У Зотни камолот сифатлари билан сифатлашдир. Бу калима Қиёмат куни амал тарозисини тўлдириб юборади. Субҳоналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ —Аллоҳ таолони барча нуқсон ва камчиликлардан поклаш ва У Зотни улуғлаб, суйган ҳолда буюклигига лойиқ тарзда баркамол сифатлар билан сифатлаш (савоби) осмонлар ва ер оралиғини тўлдиради. «Намоз - нурдир» яъни, намоз банданинг қалби, юзи, қабри ва маҳшаргоҳида нур эканлигининг ифодасидир. "Садақа - ҳужжатдир" яъни, мўъмин иймонида содиқ ва садақанинг мукофотига ишонмаганлиги учун садақа қилмайдиган мунофиқдан фарқли инсон эканлигига далилдир. "Сабр зиёдир". Сабр – нафсни жиззакилик ва ғазабдан сақлаш. Бу сабрдан қуёш нуридек ҳарорат ва куйдириш ҳосил бўладиган нур пайдо бўлади. Сабр қилиш қийин, чунки у нафс билан курашиш ва уни интилган нарсасидан тийишни талаб қилади. Сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр ― Аллоҳ таолога итоат этишда, гуноҳлардан тийилишда ва дунёнинг турли машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса, Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Поклик икки хил: Зоҳирий поклик таҳорат ва ғусл билан бўлса, ботиний поклик эса, тавҳид, иймон ва эзгу амал билан ҳосил бўлади.
  2. Намозни ўз вақтида ўқишга эътиборни қаратиш. Чунки намоз банда учун дунё ва охиратда нурдир.
  3. Садақа — иймон садоқатига очиқ далил.
  4. Сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга ҳужжат бўлиши учун, Қуръонга амал қилиш ва уни тасдиқлашнинг аҳамияти.
  5. Нафсни тоату ибодат билан машғул қилмасангиз, сизни гуноҳлар билан машғул қилади.
  6. Ҳар бир инсоннинг амал қилиши муқаррардир. У ўз жонини ёки тоату ибодат билан (жаҳаннам оловидан) қутқаради ёки гуноҳлар билан ҳалокатга олиб боради.
  7. Сабр ― чидам ҳамда сарҳисобни талаб қилади ва у машаққатлидир.

Таржималарни кўрсатиш

58 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو