Ҳадислар рўйхати

Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар
عربي Инглизча Урдуча
Огоҳ бўлингким, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса: «Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор
عربي Инглизча Урдуча
Сизларга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни васият қиламан. Агар бир қул устингизга амир бўлса ҳам, унга қулоқ тутинг, итоат этинг! Ҳали сизлардан (узоқроқ) яшаганларингиз кўп ихтилофларни кўради. Бас, менинг суннатим ва ҳидоят қилинган, тўғри йўлдаги халифаларнинг суннатига эргашингиз
عربي Инглизча Урдуча
Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»,– дедилар
عربي Инглизча Урдуча
Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар
عربي Инглизча Урдуча
Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади
عربي Инглизча Урдуча