1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Фазилат ва одоблар

Ҳадис Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар

عَنْ المِقْدَامِ بْنِ مَعْدِي كَرِبَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«مَا مَلأَ آدَمِيٌّ وِعَاءً شَرًّا مِنْ بَطْنٍ، بِحَسْبِ ابْنِ آدَمَ أَكَلاَتٌ يُقِمْنَ صُلْبَهُ، فَإِنْ كَانَ لَا مَحَالَةَ، فَثُلُثٌ لِطَعَامِهِ، وَثُلُثٌ لِشَرَابِهِ، وَثُلُثٌ لِنَفَسِهِ».

Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».

Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) - 47

Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни тиббиёт илмининг асосларидан бири бўлмиш: «Даволагандан кўра олдини олиш афзал» – деган қоидасига йўлладилар. Яъни, таомни кам ейиш, фақат қувват берадиган зарур ишларига етарли бўладиган миқдорда овқатланиш. Чунки энг ёмон тўлдирилган идиш – бу инсоннинг қорнидир. Чунки ортиқча ейиш инсоннинг ичи ёки ташида, эрта ёки кеч саноқсиз ёмон касалликларни келиб чиқаради. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: агар инсонга тўйиб ейиш зарур бўлиб қолса, ошқозоннинг учдан бир қисмини овқатга, учдан бир қисмини ичимликка, қолган учдан бир қисмини эса нафас олишга қолдирсин. Шунда инсонга зарар ва қийинчилик етмайди, ҳамда Аллоҳ таоло фарз этган дин ёки дунё ишларини бажаришда сусткаш бўлмайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Овқат ва ичимликда ҳаддан ошмаслик – тиббиёт илмининг барча қоидаларини ўз ичига олган умумий асосдир. Чунки ортиқча тўйиш турли хил касалликлар ва дардларга олиб боради.
  2. Овқатланишдан кўзланган мақсад – соғлиқ ва қувватни сақлашдир. Ана шу иккиси билан ҳаёт соғлом ва тинч кечади.
  3. Қоринни ортиқча тўлдириш – тана ва дин учун зарардир. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: «Қорин тўқлигидан сақланинглар, зеро у танага зарар етказади ва намозга суст қилади».
  4. Овқатланиш ҳукм жиҳатидан бир нечта бўлимга бўлинган: Вожиб – ҳаётни сақлайдиган ва уни тарк этиш зарар келтирадиган миқдор. Жоиз – зарур миқдордан ортиқ, лекин зарари йўқ. Макруҳ – зарар бериши мумкин бўлган миқдор. Ҳаром – зарари маълум бўлган миқдор. Мустаҳаб – Аллоҳга ибодат ва итоатда куч-қувват бериш учун ейиладиган миқдор. Ҳадис бу ҳолатлардан учта даражани жамлаган: 1. Қоринни тўлдириш. 2. Бир неча луқма, инсоннинг белини тутувчи миқдор. 3. «Учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва учдан бири нафас учун» деган қоида. Зикр қилинган қоидаларнинг барчаси овқат ҳалол бўлса амал қилади.
  5. Ушбу ҳадис – тиббиёт қоидаларидан биридир. Чунки тиббиёт илми уч асосга таянади: қувватни сақлаш, зарардан ҳимояланиш ва ортиқчасидан халос бўлиш. Ҳадис биринчи икки асосни ўз ичига олган. Худди Қуръондаги: «Енглар ва ичинглар, лекин исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди», ояти каби. [Аъроф: 31]
  6. Ислом шариатининг комиллиги. Чунки у инсоннинг дини ва дунёсидаги манфаатларини ўз ичига олгандир.
  7. Шариат илмларининг ичида тиббиётнинг асослари ва турли кўринишлари бор. Масалан, асал ва қора седана ҳақида келган ҳадислар.
  8. Шариат аҳкомлари ҳикматларга асосланган бўлиб, у зарарларни бартараф қилиш ва фойда-манфаатларни олиб келиш устига қурилгандир.

Таржималарни кўрсатиш

58 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو