Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар
Агар бирортангиз овқатланадиган ёки ичадиган бўлса, ўнг қўли билан есин ва ичсин! Чунки, шайтон чап қўли билан еб-ичади»,–дедилар
Бирортангиз бавл қилганда закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, нажосатни ўнг қўли билан артмасин. Шунингдек, (сув ичганда) идишнинг ичига нафас чиқармасин», дедилар
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар