عن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَأْكُلْ بِيَمِينِهِ، وَإِذَا شَرِبَ فَلْيَشْرَبْ بِيَمِينِهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ، وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2020]
المزيــد ...

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар бирортангиз овқатланадиган ёки ичадиган бўлса, ўнг қўли билан есин ва ичсин! Чунки, шайтон чап қўли билан еб-ичади»,–дедилар».

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2020]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўл билан еб-ичишга буйириб, чап қўл билан ейишдан қайтардилар. Чунки шайтон чап қўли билан еб-ичади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Чап қўл билан ейиш ёки ичиш ила шайтонга ўхшашдан қайтарилган.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (58)
Яна...