+ -

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رضي الله عنه:
أَنَّ رَجُلًا أَكَلَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشِمَالِهِ، فَقَالَ: «كُلْ بِيَمِينِكَ»، قَالَ: لَا أَسْتَطِيعُ، قَالَ: «لَا اسْتَطَعْتَ»، مَا مَنَعَهُ إِلَّا الْكِبْرُ، قَالَ: فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيهِ.

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2021]
المزيــد ...

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар. Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди.

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2021]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чап қўли билан тановул қилаётган кишини кўрдилар ва уни ўнг қўли билан ейишга буюрдилар. Шунда ҳалиги киши кибр ва ёлғон билан қила олмаслигини айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўл билан ейишдан маҳрум бўлишини сўраб баддуо қилдилар. Аллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуосини ижобат қилиб, ҳалиги одамнинг қўлини шол қилиб қўйди. Шундан кейин у қўлини оғзига таом ейиш учун ҳам, ичиш учун ҳам кўтара олмади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ўнг қўл билан ейиш вожиб ва чап қўл билан ейиш ҳаромдир.
  2. Шариат аҳкомларини бажаришдан кибр қилган киши жазога лойиқдир.
  3. Аллоҳ Набийсининг дуосини ижобат қилиб У зотни икром қилмоқда.
  4. Барча ҳолатда амру маъруф ва наҳий мункар қилиш машруъ қилинган, ҳатто ейиш вақтида ҳам.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш
Яна...