عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يقول:
«الصَّلَوَاتُ الْخَمْسُ، وَالْجُمُعَةُ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَرَمَضَانُ إِلَى رَمَضَانَ، مُكَفِّرَاتٌ مَا بَيْنَهُنَّ إِذَا اجْتَنَبَ الْكَبَائِرَ».
[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 233]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 233]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бир кеча-кундузда ўқиладиган беш маҳал фарз намозлар, ҳар ҳафтада ўқиладиган жума намози ва ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси, ўз ораларидаги кичик гуноҳларга - катта гуноҳлардан четланиш шарти билан - каффорат бўлишини хабар бермоқдалар. Зино ва ароқ ичиш каби катта гуноҳларга келсак, тавба қилмагунича кечирилмайди.