+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ، إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6114]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6114]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳақиқий қувват – жасаднинг қуввати ёки бошқаларни курашда енгадиган эмас, балки нафсини қаттиқ ғазаб вақтида енгадиган инсон ҳақиқий кучли эканини хабар бермоқдалар. Чунки бу ўз нафсини бошқара олиши ва шайтонни енга олишига далолат қилади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Юмшоқлик ва ғазаб вақтида нафсни бошқара олишнинг фазилати. Бу ислом дини ундаган фазилатли амаллардан.
  2. Ғазаб чиққан вақтда нафс билан олишиш душман билан олишишдан шиддатлироқдир.
  3. Қувватнинг жоҳилий тушунчасини чиройлик хулққа алмаштиришлик. Чунки энг кучли инсон нафсини жиловлаган инсондир.
  4. Халққа ва якка инсонларга зарар бермаслик учун ғазабдан узоқлашиш.
Яна...