عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«كان رجلٌ يُدَايِنُ الناسَ، فكان يقول لفتاه: إذا أتيتَ مُعسِرًا فتجاوز عنه، لعل اللهَ يَتجاوزُ عنا، فلقي اللهَ فتجاوز عنه».
المزيد
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар
бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини
айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» —
дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.