+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«حُجِبَتِ النَّارُ بِالشَّهَوَاتِ، وَحُجِبَتِ الْجَنَّةُ بِالْمَكَارِهِ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 6487]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».

[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 6487]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда дўзах ҳаром ишларни қилиш ёки фарз амалларни бажармаслик каби нафсга ёқадиган ишлар билан ўралганини баён қилдилар. Бинобарин, ким мазкур ишларда нафс-ҳавосига эргашса, дўзахга киришга ҳақли бўлур. Жаннат эса, буюрилган тоатларда бардавом бўлиш, ҳаром қилинган ишларни тарк этиш ва бунда сабр қилиш каби нафс ёмон кўрадиган нарсалар билан ўралганини баён қилдилар. Ким мазкур ишларда нафси билан курашиб, бардошли бўлса, жаннатга киришга ҳақли бўлади.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шайтоннинг чиркин ва мункар ишларни чиройли қилиб кўрсатиши инсоннинг нафси хоҳлаган нарсаларга эргашиб кетишининг сабабларидан биридир. Шу даражадаки, нафси нимани яхши деб билса, шунга мойил бўлиб кетаверади.
  2. Ҳаром қилинган нафс хоҳишларидан йироқ бўлишга буюрилган, чунки улар дўзахга олиб борадиган йўлдир. Нафс ёқтирмайдиган нарсаларга сабр қилишга буюрилган, чунки улар жаннатга олиб борадиган йўлдир.
  3. Нафс билан курашиш, ибодатда тиришиш ва тоатлар атрофини ўраб олган машаққатлар ва нафсга ёқимсиз нарсаларга сабр қилишнинг фазилати.
Яна...