عن عثمان رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ».

[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 5027]
المزيــد ...

Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир», дедилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Бухорий ривояти] - [Саҳиҳи Бухорий - 5027]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг энг яхшиси ва Аллоҳнинг наздида даражаси энг улуғи: Қуръоннинг тиловатини, фиқҳини, тафсирини ёдлаб, ўрганиб бошқаларга ўзи ўрганган нарсаларни ўргатиб амал қилган киши эканини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қуръоннинг шарафи ва у энг яхши сўз эканининг баёни, чунки у Аллоҳнинг сўзидир.
  2. Таълим олувчиларнинг энг яхшиси ўзи билан чекланмасдан бошқаларга ҳам ўргатганидир.
  3. Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш унинг тиловатини, маъноларини ва аҳкомларини ўз ичига олади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (63)