عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
«تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ، فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنَ الْإِبِلِ فِي عُقُلِهَا».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 791]
المزيــد ...
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни такрорлаб туринглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (Қуръон) арқонига боғлаб қўйилган туядан ҳам тезроқ қочиб кетади», дедилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 791]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Қуръонни ёдлаб қалбига жойлагандан сўнг эсдан чиқариб юбормаслик учун доимий равишда такрорлаб туришга буюрдилар. Шунингдек пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасам ичиб, Қуръонни туёғини қайириб боғлаб қўйилган туядан ҳам тез қалбдан қочиб чиқиб кетишини таъкидладилар. Агар инсон уни такрорлаб турса, ушлаб қолади, агар бўш қўйса, қўлдан бой беради.