1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Қуръони Карим ва у билан боғлиқ илмлар

Ҳадис Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан маҳрумдир

عَن أَبي مُوْسى الأَشْعريِّ رضي الله عنه قال: قال رسولُ اللهِ صلى اللهُ عليه وسلم:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْأُتْرُجَّةِ، رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا طَيِّبٌ، وَمَثَلُ الْمُؤْمِنِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ التَّمْرَةِ، لَا رِيحَ لَهَا وَطَعْمُهَا حُلْوٌ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ مَثَلُ الرَّيْحَانَةِ، رِيحُهَا طَيِّبٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ الَّذِي لَا يَقْرَأُ الْقُرْآنَ كَمَثَلِ الْحَنْظَلَةِ، لَيْسَ لَهَا رِيحٌ وَطَعْمُهَا مُرٌّ».

Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан маҳрумдир, Қуръон қироат қиладиган мунофиқ хусусига келсак, у райҳон каби хушбўй бўлсада, таъми аччиқдир, Қуръон қироат қилмайдиган мунофиқ эса аччиқ тарвуз (колоквинт) каби ҳидсиз ва таъми аччиқдир!».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Бухорий - 5427

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда Қуръонни ўқувчи ва ундан фойда олувчиларнинг қисмларини баёнлаб бердилар.
Биринчи қисм: Қуръонни ўқиб ундан фойда олаётган мўмин. У утружжа меваси каби, унинг таъми тотли, ҳиди хушбўй, ранги чиройли, фойдаси кўп. У мўмин ҳам ўқиганига амал қилади ва Аллоҳнинг бандаларига фойда беради.
Иккинчи қисм: Қуръон ўқимайдиган мўмин. У ҳурмо каби таъми ширин, лекин ҳиди йўқ. Ҳурмо ўз ичига ширин таъмни олгани каби унинг ҳам қалбини иймон ўраб олган. Хурмода одамлар ҳидаб роҳатланадиган ҳиди йўқ бўлгани каби унинг ҳам Қуръон ўқиганини эшитиб одамлар роҳат ола олмайди.
Учинчи қисм: Қуръон ўқийдиган мунофиқ. У райҳон каби, унинг ҳиди ширин, таъми эса аччиқ. Чунки у қалбини иймон билан ислоҳ қилмаган ва қуръонга амал қилмаган. Одамларга эса ўзини мўмин каби кўрсатади. Унинг ҳам қироатига ўхшаб ҳиди ширин, лекин, куфри каби таъми аччиқ.
Тўртинчи қисм: Қуръон ўқимайдиган мунофиқ аччиқ тарвуз (колоквинт) меваси каби. Чунки унинг ҳиди йўқ ва таъми аччиқ. Қуръон ўқимаслиги ҳиди йўқлигига ўхшатилди. Таъмининг аччиқлиги эса куфрининг аччиқлигига ўхшатилди. Унинг ичи иймондан холи, кўринишидан эса наф йўқ, балки, зарарли ҳамдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қуръонни ёдлаб унга амал қилувчининг фазилати.
  2. Тушунишга осон бўлиши учун мисол олиб келиш таълимнинг усулларидандир.
  3. Мусулмонда ҳар доим ўқиб юрадиган Қуръони Каримдан бир қисми (вирд) бўлиши керак.

Таржималарни кўрсатиш

57 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
KMR Kurmancî الكرمنجية