+ -

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«قَالَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَنَا أَغْنَى الشُّرَكَاءِ عَنِ الشِّرْكِ، مَنْ عَمِلَ عَمَلًا أَشْرَكَ فِيهِ مَعِي غَيْرِي تَرَكْتُهُ وَشِرْكَهُ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2985]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».

[Тўғри матн] - [Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2985]

Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло ширкдан энг беҳожат Зот эканини ва У Зот ҳамма нарсадан беҳожатлигини хабар бермоқдалар. Агар инсон ибодатлардан бирини бажарса-ю, уни ҳам Аллоҳ учун, ҳам Аллоҳдан ўзга учун қилса, Аллоҳ таоло уни тарк қилади, ундан амалини қабул қилмайди ва уни ўзига қайтаради. Амални холис Аллоҳ учун қилиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло фақатгина холис қилинган амални қабул қилур.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Япон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили Озарбойжон тили Украин тили
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ширк ва унинг барча кўринишларидан огоҳ бўлиш даркор. Чунки ширк ибодатнинг қабул бўлишига тўғаноқ бўлади.
  2. Аллоҳ таолонинг неқадар беҳожат ва улуғ Зот эканини ҳис қилиш амалда холис бўлишга ёрдам беради.
Яна...