عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«مَثَلُ القَائِمِ عَلَى حُدُودِ اللَّهِ وَالوَاقِعِ فِيهَا، كَمَثَلِ قَوْمٍ اسْتَهَمُوا عَلَى سَفِينَةٍ، فَأَصَابَ بَعْضُهُمْ أَعْلاَهَا وَبَعْضُهُمْ أَسْفَلَهَا، فَكَانَ الَّذِينَ فِي أَسْفَلِهَا إِذَا اسْتَقَوْا مِنَ المَاءِ مَرُّوا عَلَى مَنْ فَوْقَهُمْ، فَقَالُوا: لَوْ أَنَّا خَرَقْنَا فِي نَصِيبِنَا خَرْقًا وَلَمْ نُؤْذِ مَنْ فَوْقَنَا، فَإِنْ يَتْرُكُوهُمْ وَمَا أَرَادُوا هَلَكُوا جَمِيعًا، وَإِنْ أَخَذُوا عَلَى أَيْدِيهِمْ نَجَوْا، وَنَجَوْا جَمِيعًا».
[صحيح] - [رواه البخاري] - [صحيح البخاري: 2493]
المزيــد ...
Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Аллоҳнинг чегараларида турувчи ва уни кечиб ўтган кишининг мисоли, бир кемага чиққан қавмга ўхшайди. Баъзилари устки қисмига ва баъзилари эса остки қисмига тўғри келдилар, Остки қисмидагиларга сув керак бўлса юқоридагилар олдидан ўтар эдилар. «Биз остидан бир тешик қазисакда, юқоридагиларга зиён бермасак», – дедилар. Агар ўз ҳолларига қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўладилар. Агар қўлларидан тутсалар, анавилар ҳам, юқоридагилар ҳам нажот топадилар», – дедилар.
[Тўғри матн] - [Бухорий ривояти] - [Саҳиҳул Бухорий - 2493]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг ҳудудларида турувчи, Аллоҳнинг амрида қоим туриб, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчиларнинг мисолини келтирдилар. Аллоҳнинг чегараларини кечиб ўтган, маъруф ишларни тарк қилиб, мункар ишларни қилишнинг халқ орасидаги асоратига ҳам зарбул масал айтдилар. Уларнинг мисоли кемага минган қавмга ўхшайди. Ким кеманинг устида қолиши ва ким остига кириши учун қуръа ташладилар. Баъзиси устки қисмига ва баъзиси эса остки қисмига тўғри келди. Остидагилар сув олмоқчи бўлсалар устидагиларнинг олдидан ўтар эдилар. Остки қисмидагилар: Биз ўзимиз турган жойнинг остини тешиб, ўша ердан сув ичиб, устидагиларимизга озор бермас эдик», – дедилар. Агар устидагилар уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйсалар, барчалари кема билан бирга чўкиб кетади. Агар уларни қўлларидан тутиб, қайтарсалар, барчалари нажот топадилар.