+ -

عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«يقالُ لصاحبِ القرآن: اقرَأ وارتَقِ، ورتِّل كما كُنْتَ ترتِّل في الدُنيا، فإن منزِلَكَ عندَ آخرِ آية تقرؤها».

[حسن] - [رواه أبو داود والترمذي والنسائي في الكبرى وأحمد] - [سنن أبي داود: 1464]
المزيــد ...

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади:
«Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади».

[Ҳасан] - [Абу Довуд, Тирмизий, Насоий Сунан Куброда ва Аҳмад ривоят қилишган] - [Сунани Абу Довуд - 1464]

Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қуръонни ўқи ва шу ўқишинг билан жаннатнинг (юқори) даражаларига кўтарил! Қуръонни, дунё ҳаётида шошилмай ва чиройли тиловат қилганингдек, тартил билан ўқи! Чунки, сенинг тураржойинг охирги оятни қаерда ўқисанг ўша ердир"-, дейилишидан хабар бермоқдалар.

Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Тожик тили Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Италиян тили Оромо тили Каннада тили الولوف البلغارية Озарбойжон тили اليونانية Украин тили الجورجية اللينجالا المقدونية
Таржималарни кўрсатиш

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Амаллар шакл ва миқдорига мувофиқ мукофотланади.
  2. Қуръонни тиловат қилиш, уни ўқишга моҳир бўлиш, Қуръонни ёд олиш ва унинг оятлари ҳақида тафаккур қилиш ҳамда унга амал қилишга тарғиб.
  3. Жаннатдаги манзил ва даражалар хилма-хилдир. (Боамал) қорилар жаннатнинг энг баланд қаватларидан жой оладилар.
Яна...