عن أبي أيوب الأنصاري رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
«لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ، فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 6077]
المزيــد ...
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 6077]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бир мусулмон бошқа мусулмон биродари билан уч кундан ошиқ аразлашишидан, ҳамда иккаласи учрашиб қолса саломлашмай, гаплашмай кетишидан қайтардилар.
Шу икки тортишиб қолган биродарларнинг энг яхшиси орани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилиб салом берганидир. Бу ерда иккиси ўз ҳақлари деб аразлашиб қолгандаги вақт мақсад қилинган. Лекин Аллоҳнинг хаққи учун тарк қилиш маълум бир вақтга чекланмаган, балки умумий манфаатга боғлиқдир. Қачонки у Аллохга осийлиги, бидъати ёки ёмон дўстларини тарк қилса уни ташлаб қўйилмайди.