عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«سَوُّوا صُفُوفَكُمْ، فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصَّفِّ مِنْ تَمَامِ الصَّلَاةِ».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح مسلم: 433]
المزيــد ...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сафларингизни тўғирланглар! Сафни тўғрилаш намозни мукаммаллигидандир», дедилар».

[Саҳиҳ] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳи Муслим - 433]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозхонларни сафларини текис ва тўғри қилиб туришга буюрардилар: ҳеч ким бошқалардан олдинга чиқмасин ёки орқада қолмасин. Чунки сафларнинг тўғри ва текис бўлиши намознинг мукаммаллиги ва камолотига далолат қилади. Саф эгри-бугри бўлиши эса намоздаги нуқсон ва камчилик белгисидир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Намозни комил қиладиган ва нуқсондан сақлайдиган барча нарсаларга эътибор бериш машруъ қилинган.
  2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришдаги ҳикматлари шундаки, У зот бирор ҳукмни баён қилсалар, албатта, унинг сабабини ҳам қўшиб айтар эдилар. Бундан кўзланган мақсад — шариат ҳукмидаги асл ҳикматни очиб бериш ва инсон қалбида ўша буйруқни ихлос билан бажаришга иштиёқ уйғотишдир.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (55)
Яна...