عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ».
[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 1190]
المزيــد ...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар».
[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 1190]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг масжидларида ўқилган намознинг фазлини баёнладилар. Бу масжидда ўқилган икки ракат намоз бошқа масжидларда ўқилган минг ракат намоздан яхшироқ бўлиб, фақат Маккадаги Масжидул Ҳаром бундан мустаснодир. Ҳарам масжидида ўқилган намоз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ўқилган намоздан яхшироқдир.