+ -

عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ المؤمنين رضي الله عنها أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ أَبِي حُبَيْشٍ سَأَلَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَتْ:
إِنِّي أُسْتَحَاضُ فَلاَ أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلاَةَ؟ فَقَالَ: «لَا، إِنَّ ذَلِكِ عِرْقٌ، وَلَكِنْ دَعِي الصَّلاَةَ قَدْرَ الأَيَّامِ الَّتِي كُنْتِ تَحِيضِينَ فِيهَا، ثُمَّ اغْتَسِلِي وَصَلِّي».

[صحيح] - [متفق عليه] - [صحيح البخاري: 325]
المزيــد ...

Оиша разийаллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб сўради:
«Мен истиҳоза кўрадиган ва покланмайдиган ( ҳайзи тўхтамайдиган) аёлман. Намозни тарк қилайми?». Шунда У зот: « Йўқ, бу томир (узилиши) дир. Лекин қанча кун ҳайз кўрсанг, шунча пайт намозни тарк қил, сунгра ғусул олгин ва намоз ўқигин!» – дедилар».

[Тўғри матн] - [Муттафақун алайҳ] - [Саҳиҳул Бухорий - 325]

Изоҳ

Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Менинг ҳайзим тўхтамайди. Ҳайз замонидан бошқа вақтда ҳам қон келаверади. Бошқа кунларнинг ҳукми ҳам ҳайз кунларим ҳукмига тушадими? Шунда намозни тарк қилайми?», – деб сўрадилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У истиҳоза қони. У бачадондаги томир узулишидан келиб чиқади ва у ҳайз қони эмас. Касал бўлишингдан олдин ойнинг қайси вақтида ҳайз кўрган бўлсанг, ўша вақтларда рўза ва намоз каби ҳайз кўрган аёлга ман қилинадиган нарсаларни тарк қилгин. Агар ўша муддат тугаса, ҳайздан тозаланганлар каби бўласан. Қон ўрнини ювгин, сўнгра бутун баданингни ювиб ғусл ол, сўнгра намоз ўқи!»,- дедилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аёл кишининг ҳайз кунлари тугагач ғусл олиши вожиб.
  2. Мустаҳоза ҳолатидаги аёл намоз ўқиши вожиб.
  3. Ҳайз - вояга етган қиз бачадонидан фарж орқали маълум бир кунларда чиқадиган табиий қон.
  4. Истиҳоза - бачадон ичидан эмас, аксинча, пасроғидан ноодатий кунларда чиқувчи қон.
  5. Ҳайз ва истиҳоза қонларининг фарқи: ҳайз қони қора, қуюқ ва ёқимсиз ҳидли бўлади. Истиҳоза қони эса қизил, суюқ ва ёқимсиз хиди йўқ бўлади.
Таржима: Инглизча Урдуча Испан тили Малайча Уйғурча Бенгалча Французча Туркча Русча Бўшноқча Синхалача Ҳиндча Хитойча Форсча Вьетнамча Тагалогча Курд тили Хауса тили Португал тили Малаялам тили Телугу тили Суаҳили тили Тамил тили Бирма тили Тайланд тили Олмон тили Паштун тили Асомий тили Албон тили Швед тили Амҳарийча таржима Голландча таржима Гужарати тили Қирғиз тили Непал тили Ёруба тили Литвача таржимаси Дарий тили Серб тили Сомалийча таржима Кинарванда тили Руминча таржима Венгер тили Чех тили الموري Малагаши тили Оромо тили Каннада тили الولوف Озарбойжон тили Украин тили الجورجية المقدونية الماراثية
Таржималарни кўрсатиш