عن أُمِّ عَطِيَّةَ رَضي الله عنها، وكَانَتْ بايَعَت النبيَّ صلى الله عليه وسلم، قالت:
كُنَّا لا نَعُدّ الكُدرَةَ والصُّفْرَةَ بعدَ الطُّهرِ شيئًا.

[صحيح] - [رواه أبو داود بهذا اللفظ، ورواه البخاري بدون زيادة (بعد الطهر)] - [سنن أبي داود: 307]
المزيــد ...

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат берган аёллардан бири, Умму Атия разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳайздан тоза бўлгач, хира ранг ва сарғиш суюқликни ҳайз деб ҳисобламас эдик».

[Саҳиҳ] - [Абу Довуд ушбу лафз билан ривоят қилган, Бухорий эса («покликдан кейин») қўшимчасисиз ривоят қилган] - [Сунани Абу Довуд - 307]

Изоҳ

Умму Атийя разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида аёллар ҳайздан тозалангач фарждан чиқадиган хира ёки сариқ суюқликни ҳайз деб ҳисобламасдан намоз ва рўзани тутишни тарк қилмасликларини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳайздан тозалангач, қон сабабли ҳосил бўлган хира ёки сариқ сувга эътибор берилмайди.
  2. Ҳайз вақтида сариқ ёки хира сув тушиши ҳайз бўлиб ҳисобланади. Чунки у ўз вақтидаги қон бўлиб, сув билан аралашган холос.
  3. Аёл киши ҳайздан тозалангач сариқ ёки хира сув сабабли намозни ҳам, рўзани ҳам тарк қилмайди, аксинча, таҳорат олиб, намозини ўқийверади.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)