عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
«لَا تَصْحَبُ الْمَلَائِكَةُ رُفْقَةً فِيهَا كَلْبٌ وَلَا جَرَسٌ».

[صحيح] - [رواه مسلم] - [صحيح مسلم: 2113]
المزيــد ...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Фаришталар ит ва қўнғироқ бор жамоага ҳамроҳ бўлмайдилар», - дедилар.

[Саҳиҳ] - [Имом Муслим ривояти] - [Саҳиҳи Муслим - 2113]

Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаришталар сафарда ўзларига итни ёки ҳайвон ҳаракатланганда овоз чиқарадиган қўнғироқни ҳамроҳ қилиб олганларга ҳамроҳ бўлмасликларини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Итни сақлаш ёки ёнида олиб юришдан қайтариқ. Аммо ов ити ва қўриқчи ит бундан мустасно.
  2. Ҳамроҳ бўлмайдиган фаришталар раҳмат фаришталаридир. Муҳофаза қилувчи фаришталар эса бандаларни сафарда ҳам, уйларида ҳам тарк қилмайдилар.
  3. Қўнғироқдан қайтарилмоқда. Чунки у шайтоннинг сурнайларидан. Шунингдек бу нарсада насронийларга ўхшаш бор.
  4. Мусулмон киши фаришталардан узоқлашишга сабаб бўладиган барча нарсадан узоқлашишга ҳарис бўлиши лозим.
Таржималарни кўрсатиш
Тил: Инглизча Урдуча Испан тили Яна... (54)