1. Бош саҳифа
  2. Туркумлар
  3. Ақида

Ҳадис Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ:
حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ الصَّادِقُ المَصْدُوقُ: «أَنَّ خَلْقَ أَحَدِكُمْ يُجْمَعُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا وَأَرْبَعِينَ لَيْلَةً، ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَهُ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَهُ، ثُمَّ يُبْعَثُ إِلَيْهِ المَلَكُ، فَيُؤْذَنُ بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ، فَيَكْتُبُ: رِزْقَهُ وَأَجَلَهُ وَعَمَلَهُ وَشَقِيٌّ أَمْ سَعِيدٌ، ثُمَّ يَنْفُخُ فِيهِ الرُّوحَ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الجَنَّةِ حَتَّى لاَ يَكُونُ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فَيَدْخُلُ النَّارَ، وَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ إِلَّا ذِرَاعٌ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الكِتَابُ، فَيَعْمَلُ عَمَلَ أَهْلِ الجَنَّةِ فَيَدْخُلُهَا».

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, дўзахга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».

Саҳиҳ Муттафақун алайҳ Саҳиҳи Бухорий - 7454

Изоҳ

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтдилар: Айтаётган гапида ростгўй ва ростгўйлигига Аллоҳ гувоҳ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳадис айтдилар: "Бировингизнинг хилқати тўпланади". Яъни, эр хотини билан қовушгач ундан чиққан тарқоқ уруғлар, рафиқанинг қорнида қирқ кун қолади. Сўнгра, иккинчи қирқ кунликда лахта-ивиган қонга айланади. Учинчи қирқ кунликда эса, уруғ чайналадиган даражада катта бўлган тишлам гўшт шаклига айланади. Учинчи чилла тугаганидан сўнг, Аллоҳ таоло бир фариштани юборади ва фаришта унга руҳ пуфлайди. Фариштан тўртта нарсани ёзишга буюрилади: Ризқини - Яъни, ҳаёти давомида одамзот қўлга киритадиган барча неъматларни ёзади. Унинг ажалини. Ажал - банданинг бу дунёда қолиш муддатидир. Амалини ва бахтиёр ёки бахтиқаролигини. Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаб айтяптиларки, бир одам жаннат аҳлининг амалини қилади. Одамлар кўзи билан қаралганида, у худди солиҳ амални қилгандек кўринади. Солиҳ амалларни шундай қиладики, у билан жаннат орасида, яъни, бировнинг бирон ерга яқинлашиши учун бир оз қолганидек, жаннатга кириши учун бир оз масофа қолади. Тақдирига ёзилган нарса устун келади-да, дўзахийларнинг бир ишини қилади ва ҳаётини шу иш билан тугатади. Натижада жаҳаннамга киради. Чунки амалнинг қабул бўлиш шартларидан бири, шу амалда собит туриб, уни ўзгартирмасликдир. Ва яна бир бошқа одам жаҳаннам аҳлининг амалларини қилиб жаҳаннамга шунчалар яқинлашадики, у билан жаҳаннам ўртасида бир оз қолади. Тақдирда ёзилгани устун келиб жаннатийлар амалидан бирини қилади-да, жаннатга киради.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Барча ишларнинг охири – бошида тақдирига ёзилгандай бўлиб ниҳоясига етади.
  2. Амалларнинг кўринишига алданиб қолишдан огоҳлантириш, чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.

Таржималарни кўрсатиш

68 Тил
EN English الإنجليزية
UR اردو الأوردية
ES Español الإسبانية
ID Indonesia الإندونيسية
UG ئۇيغۇرچە الأيغورية
BN বাংলা البنغالية
FR Français الفرنسية
TR Türkçe التركية
RU Русский الروسية
BS Bosanski البوسنية
SI සිංහල السنهالية
HI हिन्दी الهندية
ZH 中文 الصينية
FA فارسی الفارسية
VI Tiếng Việt الفيتنامية
TL Tagalog تجالوج
KU Kurdî الكردية
HA Hausa الهوسا
PT Português البرتغالية
ML മലയാളം المليالم
TE తెలుగు التلغو
SW Kiswahili السواحيلية
TA தமிழ் التاميلية
MY မြန်မာ البورمية
TH ไทย التايلندية
DE Deutsch الألمانية
JA 日本語 اليابانية
PS پښتو بشتو
AS অসমীয়া الأسامية
SQ Shqip الألبانية
SV Svenska السويدية
AM አማርኛ الأمهرية
NL Nederlands الهولندية
GU ગુજરાતી الغوجاراتية
KY Кыргызча القيرقيزية
NE नेपाली النيبالية
YO Yorùbá اليوروبا
LT Lietuvių الليتوانية
PRS دری الدرية
SR Српски الصربية
SO Soomaali الصومالية
TG тоҷикӣ الطاجيكية
RW Kinyarwanda الكينياروندا
RO Română الرومانية
HU Magyar المجرية
CS Čeština التشيكية
MOS Moore الموري
MG Malagasy المالاجاشية
FF Fulfulde الفولانية
IT Italiano الإيطالية
OM Oromoo الأورومو
KN ಕನ್ನಡ الكانادا
WO Wolof الولوف
BG Български البلغارية
AZ Azərbaycan الأذربيجانية
EL Ελληνικά اليونانية
UK Українська الأوكرانية
KA ქართული الجورجية
LN Lingala اللينجالا
MK Македонски المقدونية
KM ភាសាខ្មែរ الخميرية
BM Bambara البامبارية
PA ਪੰਜਾਬੀ البنجابية
MR मराठी الماراثية
DA Dansk الدنماركية
RN Kirundi الكيروندي
KMR Kurmancî الكرمنجية
MS Bahasa Melayu الملايو